Требуется регистрация временного пребывания в Ташкенте для работы
Ассалому алейкум! Ман Тошкент вилояти, Юкори Чирчик тумани, Туркистон жамоа хужалигида яшайман яъни Тошкент шахри чегарасидан 17 км радиус узокликда (ишга жойлашаетган жойимдан 25 км радиус). Саволим шундан иборатки: Шу ман ишга жойлашаетган ташкилотни юристи мани ишга кабул килиш тугрисидаги буйрукка имзо чекмаяпти сабаби тошкент шахрига вактинча руйхатга туришимни талаб килаяпди, шу тугрими ман хакикатан хам Тошкент шахрига вактинча руйхатда туришим керакми? Жавобингиз учун рахмат!
Доброго времени суток!
Обратитесь, пожалуйста, со своим вопросом к юристам Вашего государства. Нам сложно Вас понять.
Удачи Вам и всех благ!
СпроситьСайдилло салом. Агар сизни ишга кабул килишга рад жавобини беришаетган булса ёзма жавоб талаб килинг.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ МЕҲНАТ КОДЕКСИ
6-модда. Меҳнатга оид муносабатларда камситишнинг тақиқланиши
Барча фуқаролар меҳнат ҳуқуқларига эга бўлиш ва улардан фойдаланишда тенг имкониятларга эгадир. Жинси, ёши, ирқи, миллати, тили, ижтимоий келиб чиқиши, мулкий ҳолати ва мансаб мавқеи, динга бўлган муносабати, эътиқоди, жамоат бирлашмаларига мансублиги, шунингдек ходимларнинг ишчанлик қобилиятларига ва улар меҳнатининг натижаларига алоқадор бўлмаган бошқа жиҳатларига қараб меҳнатга оид муносабатлар соҳасида ҳар қандай чеклашларга ёки имтиёзлар белгилашга йўл қўйилмайди ва булар камситиш деб ҳисобланади.
78-модда. Ишга қабул қилишни ғайриқонуний равишда рад этишга йўл қўйилмаслиги
Ишга қабул қилишни ғайриқонуний равишда рад этишга йўл қўйилмайди.
Қуйидагилар ишга қабул қилишни ғайриқонуний равишда рад этиш деб ҳисобланади:
ушбу Кодекс 6-моддасининг биринчи қисми талабларининг бузилиши; ъ
Ишга қабул қилиш рад этилган тақдирда, ходимнинг талаби билан иш берувчи ишга қабул қилишни рад этишнинг сабабини асослаб уч кун муддат ичида ёзма жавоб бериши шарт, бу жавоб ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахс томонидан имзоланган бўлиши лозим. Асослантирилган жавоб бериш ҳақидаги талабларни қондиришни рад этиш ходимнинг ишга қабул қилиш ғайриқонуний равишда рад этилганлиги устидан шикоят қилишига тўсиқ бўлмайди.
Спросить