Проблема с туловами алиментов - мои действия на частичную занятость вызвали отказ в выплате
Салом. Мени саволим куйидагича. Собик оиламдан бир нафар варзандим бор. Алиментни мунтазам равишда тулаб бораман. Хатто 2016 йил охиригача тулаб булганман. Энди иш фаолиятим юзасидан четга чикишга тугри келяпти. Собик оиламанга алиментни тухтатайлик мен тулаб бораман таъкикдан чикарайлик десам у факат "ЧЕТГА ЧИКИШГА КАРШИЛИГИМ ЙУК" деб тилхат ёзбераман дияпти. Маслахат беринглар нима килай.
Бахромжон салом. Агар сиз тақиқдан норози булсангиз уни бекор қилиш тўғрисида судга мурожаат қилишингиз мумкин.
Агар чет элга чиқмоқчи бўлсангиз собиқ хотнингиз билан келишув шартномаси тузишингиз ёхуд агар у бунга рози бўлмаса судга фарзандингиз 18 ёшга етгунга кадар бир йула туланадиган алимент суммасини белгилаш туғрисида ариза беришингиз мумкин.
Оила кодекси:
145-модда. Алимент тўлаши шарт бўлган шахс чет давлатга кетаётганида алимент тўланиши
Алимент тўлаши шарт бўлган шахс доимий яшаш учун ёки уч ойдан ортиқ муддатга чет давлатга кетаётганида қонунга мувофиқ ўзи таъминот бериши лозим бўлган алимент олувчилар билан ушбу Кодекснинг 130—134-моддаларига асосан алимент тўлаш тўғрисида келишув тузиши шарт.
Алимент тўлаш тўғрисида келишувга эришилмаган тақдирда манфаатдор шахс алимент миқдорининг пул билан тўланадиган қатъий суммада белгиланиши ва алиментни бир йўла тўлаш тўғрисида ёки алимент эвазига муайян мол-мулкни бериш ёхуд алиментни бошқа усулда тўлаш тўғрисидаги талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақли.
СпроситьЮристы ОнЛайн: 33 из 47 431 Поиск Регистрация
