Суднинг ажримига оид муаммо - Қонуний тоғри йўл нима?
Ассалом алейкум!
Жавобингиз учун олдиндан рахмат! Рахмат!
Илтимос, менга айтсангиз, суд турмуш ўртоғимдан 3 нафар вояга етмаган фарзандларим учун ойлик маошининг 1/2 қисми яъни 50% миқдорини алимент сифатида ундириш учун ажрим чиқариб берган. Турмуш ўртоғим айни вақтда жазони ижро этиш муассасасида жазо муддатини ўтаб, бир вақтнинг ўзида давлат корхоналарининг бирида ишлайди ва шу корхонадан 700 минг сўмдан ортиқ миқдорда маош ҳам олади. Ушбу ҳолатда Суднинг чиқарган ажримига асосан, эримдан менга алимент учун 350 минг атрофида пул маблағи ундирилиб берилиши керак эди. Аммо ҳозирда эримнинг жиноятига оид бошқа қарздорлиги бўлгани боис менга ҳар ойда 85 минг сўм пул ундириб беришяпти.
Ҳолат юзасидан бир неча маротаба МИБга мурожат қилдим. Лекин улар ҳам тўғри ундирилаётганини айтишмоқда...
Шу ҳолат қонуний тўғри ёки нотўғри эканига ойдинлик киритиб берсангизлар Сиз азизлардан жуда миннатдор бўлар эдим.
Мен ҳозир нима қилишим керак? Қандай йўл тутсам тўғри бўлади?
Яна бир бор олдиндан рахмат!
"Қарздор жисмоний шахсга иш ҳақи ёки унга тенглаштирилган бошқа тўловларни тўлаётган ташкилотлар ёки бошқа шахслар томонидан ижро ҳужжатларини ижро этиш Қоидалари"га биноан бир неча ижро ҳужжати бўйича ундирув иш ҳақига қаратилганда, ходимда иш ҳақининг эллик фоизи сақланиши лозим.
СУД ҲУЖЖАТЛАРИ ВА БОШҚА ОРГАНЛАР ҲУЖЖАТЛАРИНИ ИЖРО ЭТИШ ТЎҒРИСИДАги Конуннинг 47-моддасига кура карздорнинг ундирувчи талабларини қаноатлантириш учун етарли пул маблағлари бўлмаса, суд ижрочиси ўз қарори билан қарздор ҳисобварақларининг харажатлар қисмини қарз тўлиқ узилгунига қадар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хатлайди. Банк ёки бошқа кредит ташкилоти қарздорнинг пул маблағларини хатлаш ҳақидаги қарорни дарҳол ижро этади ва суд ижрочисига қарздорнинг ҳисобварақлари реквизитлари ҳамда ҳар бир ҳисобварақ бўйича хатланган пул маблағлари миқдорини маълум қилади. Айни бир вақтда ундирув қарздорга тегишли бўлган бошқа мол-мулкка қаратилади.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ОИЛА КОДЕКСИнинг 99-моддасига кура хар бир бола учун ундириладиган алимент миқдори қонун ҳужжатлари билан белгиланган энг кам иш ҳақининг етмиш беш фоизидан кам бўлмаслиги керак.
Юкоридагиларга асосланган холда суд ижрочисига алимент миқдорини миқдорини туғри белгилаш ва ундириувни карздорнинг мол-мулкига каратиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилинг.
Спросить