Неча ёшгача алименты тўлашим шар?
Иккита фарзандимга алимент тўлаб келдим, хозирги кунда фарозандлрим 23 ёш ва 18 ёшга тўлди. Неча ёшгача алимент тўлашим шарт?
УЗРес Оила кодекси:
147-модда. Алимент мажбуриятларининг тугатилиши
Алимент тўлаш тўғрисидаги келишувда белгиланган алимент мажбуриятлари тарафлардан бирининг ўлими, мазкур келишув муддатининг ўтиши ёки унда назарда тутилган бошқа асосларга кўра тугайди.
Суд тартибида ундириладиган алимент тўлаш:
бола вояга етганда ёки вояга етмасдан туриб тўла муомала лаёқатига эга бўлганда;
фойдасига алимент ундирилаётган бола фарзандликка олинганда;
суд алимент олувчининг меҳнатга лаёқати тикланган ёки уни ёрдамга муҳтож бўлмай қолган деб топганда;
меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож алимент олувчи собиқ эр ёки хотин янги никоҳга кирганда;
алимент олувчи ёки алимент тўлаши шарт бўлган шахс вафот этганда тугатилади.
СпроситьЮристы ОнЛайн: 87 из 47 431 Поиск Регистрация